Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Шоҳжаҳон Эргашев: “Энди фақат кучли рақиблар билан жанг қиламан”

Шоҳжаҳон Эргашев: “Энди фақат кучли рақиблар билан жанг қиламан”

Проф бокснинг супер енгил вазн тоифасида IBF камари учун ўзбекистонлик собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев режалари ҳақида гапирди.

"Ҳозиргача дунёнинг энг яхши боксчиларининг деярли ҳаммаси билан жанг қилиб кўрганман. Бундан буёғига фақат кучли боксчилар билан жанг қилиб, Жаҳон чемпиони бўлишга ҳаракат қиламан. Ўйлашимча, ҳаммаси яхши бўлади. Озгина тайёргарлик керак.

Соғлиғим билан озгина муаммо бор эди. Ҳозир соғлиғим яхшиланди, анча яхши тикланиш бўлди. Икки йил безовта қилган жароҳатларимдан фориғ бўлдим. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади", деди Эргашев "Маҳалла" телеканали мухбири Моҳичеҳра Собирова билан суҳбатда.

Маълумот ўрнида, 33 ёшли фарғоналик Шоҳжаҳон Эргашев ҳозиргача 27 та жангда 25 ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган.

Киритилди: 10:24 22.07.2025. Ўқилди: 574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!