Москва “Шимолий оқим”да террорчилик акти содир этилгани эҳтимолини аниқлаш учун “барча тахминларни кўриб чиқмоқда”, деди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Вершинин.
Аввалроқ Вершинин “Шимолий оқим”даги террор ҳаракатлари бўйича Россия Федерация ва Германия Федератив Республикаси иштирокида халқаро суриштирув ўтказиш тарафдори эканини маълум қилганди.
26 сентябрь куни Россиянинг Европага экспорт қилувчи икки газ қувури – “Шимолий оқим -1” ва “Шимолий оқим-2”га ҳужум уюштирилганди.
“Газпром” 3 октябрь куни шикастланган икки газ қувурида босим барқарорлашгани, газ сизиб чиқиши тўхтагани тўғрисида хабар берган.
Россия Бош прокуратураси “Шимолий оқим” газ қувурларига етказилган зарардан кейин халқаро террор акти бўйича иш қўзғатди.