Кучли ёмғирлар оқибатида Шимолий Марокашда кенг кўламли тошқинлар юз берди. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, 50 мингга яқин аҳоли ўз уйларидан эвакуация қилинган.
Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун Марокаш армияси сафарбар этилган.