Россия томони ЕХҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Шимолий Македонияда бўлиб ўтадиган учрашувига таклифнома олди, деди ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко.
Унинг сўзларига кўра, тадбирда вазирлар даражасида иштирок этиш режалаштирилган, деб хабар беради “РИА Новости”.
"Биз вазирлар даражасида бориш ниятидамиз, бу вазирлар учрашуви", - деди Грушко.