Шимолий Македонияда 61 ёшида биринчи фарзандини дунёга келтирган аёл мамлакатдаги “энг кекса она” бўлди. Бу ҳақда Аnadolu агентлиги хабар берди.
Кирилл ва Мефодий университети қошидаги акушерлик ва гинекология клиникаси директори Ирена Папестьева журналистларга 61 ёшли аёл биринчи фарзандини дунёга келтирганини айтди.
Унинг таъкидлашича, аёл "мамлакатнинг энг кекса аёли" унвонини олган
“Тиббиёт оламида чегара йўқ. Петар исмли чақалоқнинг вазни 2,3 кг, бўйи 48 см”, – дейди директор.
Унинг сўзларига кўра, ҳомиладорлик экстракорпоралли уруғлантириш орқали ўтган ва бу Шимолий Македонияда биринчи марта содир бўлмоқда.
“Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан аёллар ҳомиладорлик жараёнини қизиқиш билан кузатишди. Аёл ҳомиладорликнинг 36-ҳафтасида университет клиникасида туғди. Она ва боланинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда”, – деди Папестьева.