Бугун 3 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Шимолий кореяликлар Россия урушига юборилмаслик учун ўзини сил касал қилиб кўрсатмоқда

Шимолий кореяликлар Россия урушига юборилмаслик учун ўзини сил касал қилиб кўрсатмоқда

Янги маълумотларга кўра, Шимолий Кореялик оилалар ёш ўғилларини Россия фронтига юбормаслик учун ўртача ойлик маошдан 100 баробар кўпроқ пул тўлаб, сохта сил ташхисини олмоқда.

АҚШ ва Жанубий Корея тахминларига кўра, Ким Чен Ин режими Россияга 12 минггача аскар юборган. Улар Курскдаги жангларга қўшилиб, август ойида чегарада рус кучларини кутилмаганда ғафлатда қолдирган Украина қарши ҳужумини қайтаришга ёрдам бермоқда.

"Озод Осиё" радиосининг Шимолий Кореядаги манбаларига кўра, шифохона ходимларига сохта сил касаллиги гувоҳномаси учун пора бериш нархи ўтган йилги 100 доллардан беш баравар ошган. Бунга сабаб, кўпроқ оилалар ўз йигитларини Россияга юборилишидан сақлаб қолишга уринмоқда.

Бу, Шимолий Кореяда давлат ходимининг ўртача ойлик маоши 5000-10000 вон (1-3 доллар) атрофида эканлигини ҳисобга олсак, жуда катта сумма ҳисобланади. Гарчи кўп оилалар ўз даромадларини мамлакатдаги кенг тарқалган ноқонуний иқтисодиёт орқали тўлдиришса-да.

Рянгганг вилоятидаги бир аёл нашрга ўз хавфсизлиги учун исмини ошкор қилмаслик шарти билан шундай деди: "Агар ўғиллари ҳарбий хизматга кириб, Россияга юборилса, ота-оналар уларни қайта тирик кўрмасликларидан қўрқишмоқда".

Киритилди: 22:00 31.01.2025. Ўқилди: 1697 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!