Шимолий Корея жанубий кореялик футболчилар иштирокидаги барча футбол ўйинларини, жумладан, Англия премер-лигасидаги “Тоттенхем”нинг ўйинларини Сон Хён Мин туфайли трансляция қилишни расман тақиқлади.
Британиянинг Daily Mail ва The Mirror нашри хабарига кўра, КХДРдаги йирик турнирларнинг барча футбол ўйинлари тўрт ойлик кечикиш билан намойиш этилади. Ўйинлар таҳрирланади, уларнинг давомийлиги 90 дақиқадан 60 дақиқагача қисқартирилади.
Аввалроқ, Шимолий Корея телевидениясидаги "Хабарлар" дастурида ЖЧ 2010даги Криштиану Роналдунинг интервюси қандай таржима қилинганлиги ҳақида хабар берган эдик.