Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Шимолий Корея раҳбари Путинни Россия куни билан табриклади

Шимолий Корея раҳбари Путинни Россия куни билан табриклади

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Россия куни муносабати билан Россия Президенти Владимир Путинга табрик йўллаб, Москва билан стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Корея Марказий ахборот агентлиги хабар қилди.

Табрик мактубида Ким Чен Ин икки давлат ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда янги босқичга кўтарилганини қайд этган. Унинг таъкидлашича, Пхеньян ва Москва ўртасидаги ҳамкорлик кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома асосида иттифоқчилик даражасигача мустаҳкамланмоқда.

Шимолий Корея раҳбари, шунингдек, мамлакат ҳар доим Россия билан бирга бўлишини билдирган.

Россия куни муносабати билан Россия ва Шимолий Корея расмийлари совет армияси ҳалок бўлган аскарлари хотирасига бағишланган ёдгорлик ва қабристонни зиёрат қилди. Шунингдек, Россиянинг Пхеньяндаги элчихонаси КХДРнинг юқори лавозимли амалдорлари иштирокида қабул маросими ўтказган.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда Москва ва Пхеньян ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада фаоллашган. Бу жараён Шимолий Кореянинг Россия билан ҳарбий ва сиёсий ҳамкорлиги кучайиб бораётган бир пайтга тўғри келмоқда.

Киритилди: Бугун 15:41. Ўқилди: 279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!