Шимолий Корея январь ойида бир қатор масалаларни муҳокама қилиш учун асосий парламент йиғилишини ўтказади.
Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди.
"Ўн тўртинчи чақириқ Корея Халқ Демократик Республикаси Олий Халқ Ассамблеясининг XII сессияси 2025 йил 22 январь куни Пхеньян шаҳрида бўлиб ўтади", — дейилади хабарда.
КСНА маълумотларига кўра, бўлажак сессияда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш масаласи, шунингдек, 2024 йилга мўлжалланган ва 2025 йилга тасдиқланган давлат бюджети ижроси кўриб чиқилади.