Шимолий Корея 2 ноябрь, чоршанба куни Япон денгизи томон ҳар хил турдаги камида ўнта ракета учирди.
Бу ҳақда Жанубий Корея ҳарбийларига таяниб, “Рёнхап” агентлиги хабар бермоқда.
Аввалроқ Шимолий Корея Япон денгизи томон учта ракета учиргани, улардан бири Жанубий Кореянинг Улленқдо ороли томон учган, бироқ денгизга қулагани маълум бўлган эди.