Сеулдаги ҳарбий расмийларга кўра, бир неча кун ичида Шимолий Корея иккинчи марта Япон денгизи томон ракета учирди. Буни КХДР ҳаракатларини қоралаган Японияда ҳам тасдиқланди, деб ёзади DW.
Шимолий Корея 5 ноябрь, сешанба куни эрталаб Япон денгизи томон камида еттита қисқа масофали баллистик ракета учирди, деб хабар берди Жанубий Корея Бирлашган штаб бошлиқлари (JCS) ва Япония Мудофаа вазирлиги. Бу Шимолий Кореянинг сўнгги бир неча кун ичида иккинчи баллистик ракета учиришидир.
Сеул маълумотларига кўра, ракеталар тахминан 400 километргача учган. Жанубий Корея ҳарбийлари Япония ва Америка иттифоқчилари билан маълумот алмашиш орқали реал вақт режимида учиришни кузатди. Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Ёсимаса Хаяси Шимолий Кореянинг баллистик ракета учирилиши “мамлакат тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид солади”, деди.
Аввалроқ, Шимолий Кореядан ракета учирилиши 31 октябрь куни амалга оширилганди. АҚШ, Жанубий Корея ва Япония ташқи ишлар вазирлари Шимолий Кореянинг ҳаракатларини “қоралаб”, буни “БМТ Хавфсизлик кенгашининг кўплаб резолюцияларини қўпол равишда бузиш” деб атади.