Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Шифокорларни уятсиз сўзлар билан ҳақоратлаган бош шифокор: расмий муносабат билдирилди

Шифокорларни уятсиз сўзлар билан ҳақоратлаган бош шифокор: расмий муносабат билдирилди

Тиббиёт ходимларининг ҳақорат қилиниши бўйича расмий муносабат билдирилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош врачи лавозимида ишлаётган Бахтиёр Болтабоевнинг ўз хизмат хонасида қўл остидаги ходимлари билан ўта қўпол ва ҳеч қандай ахлоқий меъёрларга тўғри келмайдиган тарздаги суҳбати кенг муҳокама қилинмоқда.

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, СЭОМ тизимида меҳнат қилаётган кўп минг сонли тиббиёт соҳаси ходимлари, вилоят жамоатчилиги бу ҳолатдан ниҳоятда мутаассир бўлдик.

Мазкур видеоёзувдаги воқелик – раҳбар, тиббиёт соҳаси вакили учун шармандали ҳол. Ҳар қанақасига олганда ҳам ўз ходимларига бундай муомала кўрсатаётган раҳбарни умуман оқлаб, тушуниб бўлмайди, дейилади расмий муносабатда.

Киритилди: 14:12 02.06.2020. Ўқилди: 7396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!