Кулги мияда эндорфинлар ишлаб чиқаради, бу моддалар қон томирларида фойдали кимёвий моддалар ҳосил бўлишига ёрдам беради. АҚШ Пенсилвания университетининг кардиолог ва тиббиёт профессори доктор Майкл Миллернинг айтишича, кулги юрак, иммунитет учун фойдали, шунингдек, соғлиқ учун кўплаб фойда келтиради. Масалан, стрессни енгиллаштиради.
Стенфорд университети психологи Уилям Фрай машҳур комиклар Лорел ва Харди фильмларини томоша қилиш пайтида ўзидан қон намуналарини олди. У кулги иммунитетни мустаҳкамлайдиган қон ҳужайралари сонини кўпайтиришини аниқлади.