Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

ШҲТга янги бош котиб тайинланди

ШҲТга янги бош котиб тайинланди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) раислик Қозоғистондан Хитойга ўтди. Қозоғистоннинг собиқ мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев ШҲТ бош котиби этиб тайинланди. Бу ҳақдаги қарор ШҲТнинг Остонадаги саммитида қабул қилинди.

Нурлан Ермекбаев 2022 йил 1 январдан бери ШҲТ бош котиби лавозимида ишлаб келаётган Хитой вакили Чжан Мин ўрнини эгаллайди. У 2025 йилнинг 1 январидан бошлаб 2027 йилгача ташкилотни ротация асосида бошқаради.

Бунгача Ермекбаев ШҲТ бош котиби ўринбосари лавозимида ўз фаолиятини олиб борган

Маълумот учун, 3-4 июль кунлари Остонада ШҲТ саммити бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Россия, Озарбайжон, Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қатар, Қирғизистон, Хитой, Мўғулистон, БАА, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этмоқда. Саммитда ШҲТ бош котиби Чжан Мин ва БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳам иштирок этмоқда. Тадбир “Кўп томонлама мулоқотни мустаҳкамлаш – барқарор тинчлик ва тараққиётга интилиш” шиори остида ўтказилмоқда.

Киритилди: 07:41 05.07.2024. Ўқилди: 1053 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!