Бугун 19 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Шерзод Кудбиев: "1000 та дарахт эккан қурувчи 50 та дарахт кесиши мумкин"

Шерзод Кудбиев: "1000 та дарахт эккан қурувчи 50 та дарахт кесиши мумкин"

17 июл куни қурилиш соҳасига бағишланган йиғилишда тадбиркор Мурод Назаров дарахт кесишга мораторийни бекор қилиш кераклигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, тадбиркорлар қурилиш жараёнига халал бергани учун айрим дарахтларни кесишга мажбур бўлмоқда.

«Тошкент шаҳри бош режасига тузатиш киритиляпти. Бундан буён пойтахтда қурилишлар ё реновация, ё реконструкция ҳудудларида бўлади. Табиийки, бўш жой йўқ. Ҳар бир бино атрофида дарахт бор. Дарахтларни ўйламасдан кесиб ташлашгани учун катта резонансга олиб келиб, мораторий қўйилганди. Лекин тан олиш керак, бу жойларда ҳатто реконструкция пайтида техникага дарахтлар халақит беради. Ва қандайдир йўллар билан барибир дарахтлар кесиляпти. Чеклов қўйиш керак эмас, чекловлар коррупцияни кучайтиради. Имтиёзларга ҳам қаршиман», деди Назаров.

Тадбиркор мазкур масалага ечим сифатида қурувчи компания зиммасига кесилган дарахтлар ўрнига янгиларини экишни юклаш кераклигини айтди.

«Ҳар бир қурувчи компания ёки бўлмаса учинчи шахс «дарахтлар банки» устида ишласин. Масалан, биз келаси ёки ундан кейинги йилда тахминан қанча қурилиш қилишимизни биламиз. Тахминан нечта дарахт кесилиши мумкинлигини ҳам ҳисоблаймиз. Олдиндан янги дарахтларни экиб қўяйлик. Эртага нечта дарахт кесишга тўғри келса, диаметри, кўрсаткичлари белгилаб қўйилсин. Керак бўлса, учинчи шахслар бу билан шуғуллансин. Чунки олдиндан дарахт экмаган компания бўлса, дарахтни учинчи шахсдан сотиб олсин. Натижада дарахт экишга ҳам инвестициядек қаралади. Масалан, Миробод туманида кесадиган бўлсак, янги экилган дарахтларни ўша туман балансига (кесилган дарахт ўрнига) ўтказиб қўяйлик. Чеклов бўлгандан кўра, шундай механизм яратайлик», деди тадбиркор.

Йиғилишда иштирок этган Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев тадбиркор сўзларига қўшимча қилиб, «Мирободда 1000 та дарахт эккан қурувчи, масалан бошқа жойда 50 та дарахт кесиши мумкин бўлишини» таъкидлади.

Киритилди: 08:54 18.07.2025. Ўқилди: 955 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!