Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Шерзод Асадов Песков билан учрашди

Шерзод Асадов Песков билан учрашди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистон делегациясининг Москвага ташрифи доирасида Россия Федерацияси Президенти Администрацияси Раҳбарининг ўринбосари - Президент Матбуот котиби Дмитрий Песков билан учрашди.

Ахборот соҳасидаги ҳамкорлик ва соҳа учун мутахассислар тайёрлашнинг долзарб масалалари ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Давлатларимиз раҳбарларининг матбуот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, профессионал тажриба ва стратегик коммуникацияларга доир ёндашувлар алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тез ўзгарувчан медиа муҳит ва рақамли платформалар аҳамияти ортиб бораётган шароитда ходимларнинг малакасини ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, келгусидаги айрим режалар, шу жумладан ахборот сиёсати ва икки томонлама кун тартибини медиа жиҳатидан қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма лойиҳаларни ишга тушириш масалалари кўриб чиқилди. Очиқ мулоқот, профессионал ҳамкорлик ва шериклик алоқаларини мустаҳкамлашга интилиш муштарак экани тасдиқланди.

Киритилди: 23:40 28.05.2025. Ўқилди: 762 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!