Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шайхонтоҳур туманидаги қурилиш-монтаж ишлари сабабли Кичик ҳалқа автомобил йўлининг Бешқайрағоч кўчаси кесишмасидан Беруний кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиш қисми 18 июль соат 15:00 дан 21 июль соат 06:00 гача барча транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.
Кўрсатилган давр мобайнида муқобил йўналишлардан фойдаланишингизни тавсия қиламиз!,- дейилади хабарда.