Бугун 24 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Шахмат олимпиадаси ғолибларига 200 минг доллар мукофот пули берилади

Шахмат олимпиадаси ғолибларига 200 минг доллар мукофот пули берилади

Бу бўйича Президент қарори (ПҚ–346-сон, 21.09.2026 й.) қабул қилинди.

“Нуфузли халқаро шахмат мусобақалари ғолиблари ва совриндорлари ҳамда уларнинг тренерларини муносиб рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–346-сон, 21.09.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, халқаро нуфузли шахмат мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлари бўлган шахматчиларимиз ҳамда уларнинг тренерларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари миқдорини ошириш белгиланди.

Қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси шахматчилари ва уларнинг тренерларига бериладиган бир марталик пул мукофотларининг миқдорлари юқорида келтирилди.

Унга кўра, нуфузли халқаро мусобақалар ғолибларига бериладиган пул мукофотлари миқдори қуйидагича бўлади:
Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадаси (катталар):
🥇олтин200 минг АҚШ доллари (бунгача БҲМнинг 2 минг баравари – 880 млн сўм эди);
🥈кумуш100 минг доллар (бунгача БҲМнинг 1 минг баравари – 440 млн сўм эди);
🥉бронза50 минг доллар (бунгача БҲМнинг 500 баравари – 220 млн сўм эди).
Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадаси (ёшлар):
🥇олтин20 минг доллар;
🥈кумуш10 минг доллар;
🥉бронза5 минг доллар.
ФИДE таснифига кўра жаҳон миқёсидаги мусобақалар:
🥇олтин15 минг доллар (бунгача БҲМнинг 300 баравари – 132 млн сўм эди);
🥈кумуш 7,5 минг доллар (бунгача БҲМнинг 150 баравари – 66 млн сўм эди);
🥉бронза 3 минг 750 доллар (бунгача БҲМнинг 75 баравари – 33 млн сўм эди).
ФИДE таснифига кўра Осиё миқёсидаги мусобақалар:
🥇олтин10 минг доллар (бунгача БҲМнинг 70 баравари – 30 млн 800 минг сўм эди);
🥈кумуш 5 минг доллар (бунгача БҲМнинг 35 баравари – 15 млн 400 минг сўм эди);
🥉бронза 2,5 минг доллар (бунгача БҲМнинг 17,5 баравари – 7 млн 700 минг сўм эди).
Халқаро гроссмейстер унвонини олганларга — 5 минг доллар (бунгача БҲМнинг 100 баравари – 44 млн сўм эди).

Киритилди: 11:35 23.09.2026. Ўқилди: 699 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!