Бугун 2 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов «TePe Sigeman Chess Tournament»ни ғалаба билан бошлади

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов «TePe Sigeman Chess Tournament»ни ғалаба билан бошлади

Швециянинг Мальмё шаҳрида анъанавий "TePe Sigeman Chess Tournament 2026" мусобақаси старт олди.

Турнирда иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов илк турда хитойлик шахматчи аёл Жу Жинерга қарши қора доналарда ўйнади. Баҳс бошидан ҳамюртимиз вақт борасида устунликка эга бошлади. Жу Жинер 23-юришда қўпол хатога йўл қўйди. Абдусатторов унинг мазкур хатосидан фойдаланиб, рақибнинг битта пиёдасини уриб олди.

Нодирбек битта ортиқча пиёдга эга бўлгач, тез орада биттадан Фарзин ва Филларни алмаштириб олди. Кўп ўтмай, ватандошимиз рақибнинг яна бир пиёдаси уриб олиб, 2 та пиёда устунлигига эга бўлди. Натижада 38-юришга келиб хитойлик шахматчи таслим бўлди.

Абдусатторов эртага АҚШлик Энди Вудвордга қарши оқ доналарда ўйнайди. Ушбу рақиб бугун Нилс Гранделиусни мағлуб этиб, Нодирбек каби бир очкони қўлга киритди. Магнус Карлсен эса 1-турда Аожун Эригаисига қарши баҳсда дурангга имзо чекди.

Киритилди: 23:53 01.05.2026. Ўқилди: 200 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!