Бугун 14 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Шахмат. Жавоҳир Синдаров — Titled Tuesday ғолиби!

Шахмат. Жавоҳир Синдаров — Titled Tuesday ғолиби!

Жаҳон шахмати юлдузлари иштирокида ўтган турнир доирасида Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди, сўнгги турда ўтказилган ўзбек дербисида чемпион аниқланди.

Ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари анъанавий Titled Tuesday турнири ўтказилади. Мукофот жамғармаси катта бўлмаса-да, бу бир неча соатлик мусобақада дунёнинг энг кучли шахматчилари бош соврин учун баҳс олиб боради. Улар орасида Магнус Карлсен, Фабиано Каруана, Аржун Эргаиси, Ян Непомняший, Винсент Кеймер ва албатта Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров сингари шахмат юлдузларини кўриш мумкин.

Қувонарлиси, кечаги турнирда ҳамюртимиз амалдаги Жаҳон Кубоги соҳиби Жавоҳир Синдаров 9,5 очко жамғариб, Titled Tuesday чемпионига айланди. У ҳал қилувчи сўнгги турда Нодирбек Абдусатторов билан дуранг қайд этди. Бир йўла беш иштирокчи 9 тадан очко тўплаб, кейинги ўринларни банд этишди. Улар орасида Нодирбек Абдусатторов ҳам бор. У қўшимча кўрсаткичларга кўрагина 5-ўринни эгаллади. Нодирбек турнир давомида қора доналарда ўйнаганига қарамай, Магнус Карлсенни мағлуб этишни уддалади.

Шахмат. Жавоҳир Синдаров — Titled Tuesday ғолиби!

Киритилди: Бугун 11:26. Ўқилди: 293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!