Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Шахмат: Афруза Ҳамдамова жаҳон чемпионати совриндори бўлишга яқин

Шахмат: Афруза Ҳамдамова жаҳон чемпионати совриндори бўлишга яқин

Бугун, 7 март куни Черногориянинг Петровац шаҳрида 20 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари аниқланади.

Кеча поёнига етган 10-турда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан эркаклар ўртасида Муҳаммадзоҳид Суяров оқ доналарда венгриялик Матьяс Пальцертни доғда қолдирди. Ҳумоюн Бекмуратов, Асроржон Омонов ва Миразиз Матёқубов рақиблари билан муроса йўлини танлади.

Шахмат: Афруза Ҳамдамова жаҳон чемпионати совриндори бўлишга яқин

Жаҳон чемпионатининг аёллар баҳсида ҳамюртларимиздан Афруза Ҳамдамова оқ доналарда Кесария Мгеладзени мағлуб этиб, очколари сонини 7 тага етказиб олди.

Шахмат: Афруза Ҳамдамова жаҳон чемпионати совриндори бўлишга яқин

Қолган шахматчи қизларимиздан Гулдона Каримова дурангга эришган вазиятда Умида Омонова, Нилуфархон Имомқўзиева ва Барчиной Шокиржонова рақибларига ютқазиб қўйди.

Шахмат: Афруза Ҳамдамова жаҳон чемпионати совриндори бўлишга яқин

Афруза Ҳамдамованинг ушбу ғалабаси уни 20 ёшгача бўлганлар ўртасида дунё биринчилигининг совриндорларидан бирига айлантириш имкониятини оширди, дейиш мумкин. Боиси, ғолиблик йўлида 8 очко билан етакчилик қилаётган Анна Шухман бугун ўтадиган 11-турда 7,5 очкога эга қозоғистонлик Алуа Нурманни енгса, ва албатта Ҳамдамова ушбу турда озарбайжонлик Аян Аллахвердиевадан устун келса, шунингдек 7 очколи қолган 2 та жуфтликдаги баҳслар дуранг билан якунланса, камида 3-ўриндан жой олиши мумкин бўлади.

Киритилди: 14:45 07.03.2025. Ўқилди: 859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!