“Шавкат Мирзиёевнинг қарори бажарилмади, вазиятга Адлия вазирлиги аралашди” сарлавҳа остида 2021 йил 1 июнь куни “aniq.uz” сайти орқали мақола чоп этилган.
Ушбу мақолада, ўрганишларга асосан Маданият ва Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4730-сон қарорининг 11-12-бандлари ижроси АПРЕЛ ОЙИГА қадар таъминланмаганлиги маълум бўлганлиги билдирилган.
Шунингдек, мазкур ҳолатлар юзасидан Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4730-сон қарорининг 11-12-банлари ижросини таъминлаш ҳақида Маданият ва Молия вазирлигига 2021 йил 23 апрелда тақдимнома киритилганлиги маълум қилинган.
Ушбу тақдимнома Маданият ва Молия вазирликлари томонидан кўриб чиқилиб, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига 45,0 млрд. сўм маблағ ажратиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси тайёрланиб, Ҳукуматга киритилганлиги натижада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 майдаги 227-F-сон фармойишига асосан Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига Молия вазирлиги томонидан 45,0 млрд. сўм маблағ ажратилиши белгиланлиги билдирилган.
Мутасаддилар юқоридаги ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
26 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4730-сон қарорининг 11-12-бандлари ижроси таъминланди қабилида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 майдаги 227-F-сон фармойишини кўрсатиб ўтишган.
Фармойишга асосан, 2021 йил 1-3 чорак якунлари бўйича, яъни сентябрь ойининг сўнгига қадар
45,0 миллиард сўм маблағ ажратилиб жамғармага юклатилган вазифалар, масалалар ва муаммоларни ҳал қилиниши белгиланган.
Таҳририятга йўлланган шикоятга кўра, Фармойишда кўрсатиб ўтилган муддатдан қарийб бир ярим ой ўтишига қарамасдан (мақола чиққанига 5 ой), ҳанузгача Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4730-сон қарорининг 11-банди ижроси таъминлангани йўқ.
"Шу ўринда бир қанча саволлар туғилади:
1. Президент қарорлари ижросини таъминламасликга кимнинг ҳаққи бор?
2. Президент қарори ҳамда ҳукумат фармойиши ижросини таъминлашга нима тўсқинлик қилаётган бўлиши мумкин?
3. Президент қарорлари ҳамда ҳукумат фармойишлари ижроси таъминланмаса уларни чиқаришда нима фойда?
3. Мутасддилар “aniq.uz” сайти, наинки бутун халқни, яниким соҳа вакилларини ёлғон ахборот бериб хаспўшлаб қўйдими?
4. Адлия вазирлиги марказий аппаратида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармаси нима учун ташкил этилган?
5. Бундай ҳолатларга ким томонидан ёки қайси ташкилот томонидан қандай ҳуқуқий баҳо берилади?", дейилади мурожаатда.
Биз мутасадди ташкилотлардан бу масала бўйича муносабат ва амалий ечим кутиб қоламиз.