Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёевнинг баҳорда Россияга бориши ҳақидаги хабар рад этилди

A A A
Шавкат Мирзиёевнинг баҳорда Россияга бориши ҳақидаги хабар рад этилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқин вақтлар ичида Россияга ташриф билан бориши ҳақида тарқалган хабарлар рад этилди. Бош вазир Абдулла Ариповнинг матбуот хизмати вакили Бекзод Ҳидоятов фейсбукдаги саҳифасида блогерлар томонидан ноаниқ хабар тарқатилганини маълум қилди.

«Президент Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи март-апрель ойларида бўлиши кутилмоқда. Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари ташрифга тайёргарликни муҳокама қилишди». - Блогерлар томонидан юқоридаги мазмунда хабарлар тарқатилмоқда. Чиндан ҳам кеча, 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Олмаота шаҳрида Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан учрашув ўтказган.

Учрашувда хабарларда айтилганидек март-апрель ойларида Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи эмас, Ҳукумат раҳбарлари даражасида Қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масаласи муҳокама қилинган», дея аниқлик киритган бош вазир матбуот хизмати вакили.

Киритилди: 14:25 05.02.2021. Ўқилди: 2353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар