Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташриф санаси маълум қилинди

A A A
Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташриф санаси маълум қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 2018 йил 15-17 май кунлари илк расмий ташриф билан АҚШда бўлади.

Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Вашингтонда давлатимиз раҳбари, шунингдек, АҚШ Конгресси, Мудофаа вазирлиги ва Давлат департаменти ҳамда Жаҳон банкида икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Asr.uz

Расмий ташриф якунида икки мамлакат Президентлари «Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши» деб номланган Қўшма баёнотни имзолаши, турли соҳалардаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўпламининг қабул қилиниши кутилмоқда.

Киритилди: 06:27 14.05.2018. Ўқилди: 1307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар