Президент Шавкат Мирзиёев Украина раҳбари Владимир Зеленскийга мактуб йўллади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Украина президенти Владимир Зеленскийга Мустақиллик куни муносабати билан табрик хато йўллади. Зеленский уни ўзининг X саҳифасида эълон қилди.
«Украинанинг миллий байрами — Мустақиллик куни муносабати билан сизни ва бутун Украина халқини самимий муборакбод этаман. Ишончим комилки, давлатларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик ва узоқ муддатли ҳамкорлик тамойилларига асосланган алоқалар келгусида ҳам халқларимиз умумий манфаатлари йулида ривожланиб бораверади», — деди Ўзбекистон президенти.
«Фурсатдан фойдаланиб, сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар, украин халқига эса тинчлик-омонлик ва фаровонлик тилаб қоламан», — дейди Шавкат Мирзиёев.
"Ишончим комилки, давлатларимиз ўртасидаги дўстлик ва узоқ муддатли ҳамкорликка асосланган алоқалар келгусида ҳам халқларимиз умумий манфаати йўлида ривожланиб бораверади", дейилади мактубда.
Ўз навбатида Зеленский табрик учун миннатдорчилик билдирган. Бу ҳақда Украина раҳбари Х тармоғидаги саҳифасида ёзди.
"Мен сизнинг Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва инсонпарварлик ташаббуслари бўйича позициянгизни қадрлайман", деган Украина раҳбари.