Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Япония ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Япония ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 27 август куни расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Япония ташқи ишлар вазири Такеши Ивая бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон-Япония стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Фаол мулоқотлар давом этаётгани ва амалий ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Бугун ўтказилган икки мамлакат ташқи ишлар вазирларининг Стратегик мулоқоти биринчи йиғилишининг самарали натижалари юксак баҳоланди.

Шавкат Мирзиёев Япония ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг аниқ лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон-Япония маркази фаолиятини кенгайтириш ва келгусида унинг негизида Япониянинг етакчи университетлари иштирокида қўшма университет ташкил этиш режалари қўллаб-қувватланди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар, шу жумладан «Марказий Осиё + Япония» форматидаги бўлажак саммитни ўтказиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Киритилди: 21:02 27.08.2025. Ўқилди: 311 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!