Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев — ўз оиласи ҳақида: Ҳар бир неварамнинг алоҳида характерини, ниятини биламан (видео)

A A A
Шавкат Мирзиёев — ўз оиласи ҳақида: Ҳар бир неварамнинг алоҳида характерини, ниятини биламан (видео)

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни 61 ёшни қаршилади. Шу куни «Milliy TV» ва «Ўзбекистон 24» телеканаллари орқали Шавкат Мирзиёев ҳақида «Жаноб Президент» номли махсус фильм намойиш этилди.

Фильмдан Ўзбекистон давлат раҳбарининг интервьюси ҳам ўрин олган бўлиб, интервью давомида Шавкат Мирзиёев ўз оиласи ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Ҳар бир инсоннинг ҳаётидаги энг катта нарса бу — оила. Оила мен учун муқаддас. Ким бўлишингдан қатъи назар, оиладаги тарбия, оиладаги муҳит, оиладаги ҳалоллик, муносабатга алоҳида эътибор бермасанг, ҳеч қачон натижа бўлмайди.

Мен фарзандларимнинг тарбиясига жуда катта эътибор берардим. Ҳар бир фарзандимга ҳам, неварамга ҳам ўзимнинг алоҳида муносабатим бор. Ҳар бир неварамни алоҳида характерини биламан, ниятини биламан, истагини биламан.

Инсон ўзини бахтлиман дейишга қачон ҳақли? Агар оиланг билан бахтли бўлсанг, ўзингни бахтли санашга ҳақинг бор. Фақат оилам бахтли бўлиши эмас, халқим ҳам бахтли бўлса, мен ўзимни бахтли деб биламан.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Киритилди: 11:49 25.07.2018. Ўқилди: 4524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!