Президент Ўзбекистон-Иордания саммити тадбирларида иштирок этади.
25-26 август кунлари Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн расмий ташриф билан мамлакатда бўлади.
Самарқандда бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.