Шавкат Мирзиёев 17 август куни Президент администрацияси (ПА) тузилмасини ўзгартириш тўғрисидаги фармонни имзолади, дея хабар берди «Газета.uz». Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари базасида (lex.uz) ҳали эълон қилинмаган.
Катталаштириш учун расм устига босинг.
Аввалроқ хабар қилинганидек, Президент администрацияси раҳбари ва унинг ўринбосарлари лавозими тугатилди.
Агар президент веб-сайтида тақдим этилган аввалги тузилма билан солиштириладиган бўлса (қонунчилик базасида ҳужжат йўқ), маслаҳатчилар сони 9 тадан 11 тага кўпайди. Янги тузилмада қуйидаги лавозимлар сақланиб қолинди:
Президентнинг иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, инвестисия ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Равшан Ғуломов) ўрнига иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилмоқда.
Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Ғофуржон Мирзаев) лавозими кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчи қилиб ўзгартирилмоқда.
Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик бўйича маслаҳатчиси (Музаффар Комилов) лавозими дин ва миллатлараро муносабатлар бўйича маслаҳатчи этиб ўзгартирилмоқда.
Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси (Одил Абдураҳмонов) лавозими тугатилди.
Президент администрациясининг янги тузилмасида маслаҳатчиларнинг янги лавозимлари киритилди:
Бундан ташқари, президентнинг яна бир ёрдамчиси лавозими жорий этилмоқда, унинг таркибига янги ташкил этилган Ахборот сиёсати департаменти, президент матбуот котиби, Ижтимоий ривожланиш департаменти, Ёшлар сиёсати департаменти ва Назорат инспекцияси киради.
Президентнинг яна бир бошқа ёрдамчиси (тузилма ўзгаришидан олдин у Азиз Магрупов эди) қабулхона, протокол, канцелария ва режим бўйича шуъбага масъул бўлади.
Шунингдек, тузилмада рақамлаштириш ва ахборот таъминоти департаменти, ташқи алоқалар департаменти (унинг таркибида Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили ва Марказий Осиё халқаро институти ҳам бўлади), Рақамлаштириш департаменти, Зелимхон Ҳайдаров бош бўлган Молия-хўжалик департаменти (биринчи президент Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ва Тиббиёт бош бошқармасини ўз ичига олади) Президентнинг алоҳида масалалар бўйича ёрдамчиси кўрсатилган.
Янги тузилмага кўра, иерархия бўйича президентдан кейин маслаҳатчилар, жумладан, Сардор Умурзоқов иккинчи ўринни сақлаб қолган, ўша ўринда ёрдамчилар, ундан кейин эса тўртинчи ўринда бўлимлар келади.