Бугун 20 ноябрь, 2019 йил, чоршанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев нон нархини туширишни буюрди

Шавкат Мирзиёев нон нархини туширишни буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев жойларда нон ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришни топширган. Кеча бўлиб ўтган йиғилишда давлат раҳбари шу масалага алоҳида тўхталиб ўтган.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига компенсация пулларини ўз вақтида ва тўлиқ етказиб бериш юклатилган. Тоғли ва олис ҳудудларда қиш мавсумига ун ва бошқа озиқ-овқат захирасини яратиш айтилган.

Маълумки, 15 октябрдан ун ва буғдойнинг нархлари эркинлаштирилган. Ижтимоий нафақа олувчига ойига 50 минг сўмдан компенсация тўланмоқда.

Буханка нон нархи шу пайтгача бир неча марта қимматлашга улгурган. Айрим жойларда 2500 сўмгача етган. Тошкентдаги бозорларда 1600 сўм (аввал 1400 сўм эди), дўконларда 1700 сўм (аввал 1500 сўм эди) бўлган, Тошкент вилоятида 1800-1900 сўмгача чиққан.

Киритилди: 15:28 08.11.2019. Ўқилди: 3814 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!