Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Лукашенкога мактуб йўллади

Шавкат Мирзиёев Лукашенкога мактуб йўллади

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги очиқлик, ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган конструктив ҳамкорлик кенг миқёсдаги йўналишларни ўз ичига олади.

Ўзаро савдо ҳажми муттасил ошмоқда, саноат кооперацияси ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида муҳим лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Минтақалар ўртасида кўп қиррали алоқалар мустаҳкамланмоқда, таълим ва маданий-гуманитар соҳалардаги алмашинувлар кенгаймоқда.

Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенкога мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан йўллаган табрикда алоҳида қайд этилди.

Қутловда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб, аниқ амалий мазмун билан бойигани таъкидланган.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ва Беларусь шериклигини мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлида янада мустаҳкамлаш борасидаги интилиш қатъий эканини қайд этиб, Президент Александр Лукашенкога мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва давлат ишларида муваффақиятлар, Беларусь халқига эса тинчлик ва равнақ тилади.

Киритилди: 20:29 21.01.2023. Ўқилди: 3124 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!