Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев жиззахлик жадидчиларни ёдга олди

Шавкат Мирзиёев жиззахлик жадидчиларни ёдга олди

Шавкат Мирзиёев жиззахлик жадидчиларни ёдга олди

- Ҳусан домла, Очил қори, Мулла Эгамберди, Тошпўлат домла сингари зиёли инсонлар янги усулдаги жадид мактабларини очиб, ёш авлодни маърифатли қилишга интилганлар. Жиззахлик яна бир таниқли шахс – Нуриддин ҳожи Маъруфхўжа эса 1902 йилда шахсий маблағи ҳисобидан Эски шаҳар мавзесида билим даргоҳи барпо этган. Энг муҳими, у ерда қизларни ҳам ўқитиш йўлга қўйилган.

Ана шундай фидойи инсонлардан яна бири – Бахмал туманида туғилиб ўсган истеъдодли адиб Анқабой Худойбахтов матбуот, адабиётшунослик ва драматургия соҳаларида салмоқли ишларни амалга оширган.

Афсуски, у умрининг айни гуллаган вақтида – 35 ёшида, буюк сафдошлари Фитрат, Қодирий, Чўлпонлар сингари 1938 йилда қатағон қурбони бўлган.

Шавкат Мирзиёев агар жиззахлик олимлар, ижодкор, зиёлилар, журналистлар, жамоатчилик вакиллари воҳада яшаб ўтган улуғ алломаларнинг бебаҳо меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, илмий тадқиқотлар, китоб ва рисолалар яратиш ҳамда кенг тарғиб этиш ишларини бошласалар, уларнинг бу ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.

Киритилди: 11:56 21.10.2021. Ўқилди: 2233 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!