Бугун 15 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида қандай ташаббусларни илгари сурди?

A A A
Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида қандай ташаббусларни илгари сурди?

Ашхобод шаҳрида ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн бешинчи саммитида Мирзиёев ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича қатор аниқ таклифларни илгари сурди:

☑️янгиланган ва кенг қамровли Савдо битимини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

☑️ўзаро сармоялар оқимини кўпайтириш ва уларни ишончли ҳимоя қилиш, саноат кооперациясини чуқурлаштиришга қаратилган Қўшма ҳаракатлар дастурини қабул қилиш;

☑️Савдо, инвестициялар ва инновациялар марказини ташкил этиш ҳамда унинг қароргоҳини Тошкент шаҳрида жойлаштириш;

☑️ИҲТ мамлакатларининг транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш ва транзит салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган минтақавий стратегияни ишлаб чиқиш;

☑️халқаро эколог олимлар ва экспертлар иштирокида юқори даражадаги доимий Мулоқот кенгашини тузиш;

☑️хавфсиз сайёҳликни ривожлантириш умумминтақавий Дастурини қабул қилиш;

☑️Афғонистон билан минтақавий аҳамиятга эга бўлган йирик савдо, транспорт ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш ишларини изчил давом эттириш;

☑️ИҲТ фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар тайёрлаш учун юқори даражадаги Экспертлар гуруҳини тузиш;

☑️Ташкилот доирасида муайян соҳани ривожлантириш бўйича ҳар йилга ном бериш анъанасини жорий этиш. Ўзбекистон раислик қиладиган даврда мамлакатларда Ўзаро узвий боғлиқликни мустаҳкамлаш йили деб эълон қилиш.

🇺🇿2022 йилда ИҲТга раислик қилиш Ўзбекистонга ўтди.

Киритилди: 18:39 28.11.2021. Ўқилди: 2256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!