Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Шавкат Мирзиёев ҳоким ва раҳбарларга 6 та муҳим топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев ҳоким ва раҳбарларга 6 та муҳим топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев ҳоким ва раҳбарларга 6 та муҳим топшириқ берди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Барча иқтисодий комплекс раҳбарлари ва ҳокимлар олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:

- ялпи ички маҳсулотни 100 миллиард доллардан ошириб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 1,4 бараварга кўпайтириш ва камбағаллик даражасини камида 2 бараварга қисқартириш;

- жорий йилда инфляция даражасини 9 фоиздан оширмаслик;

- жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 10 триллион сўм кредитларни “маҳаллабай” кафолатли етиб боришини таъминлаш;

- бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиздан оширмаслик;

- деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 бараварга ошириб, аграр тармоқда йиллик ўсишни камида 5 фоизга етказиш.

- яқин беш йилда иқтисодиётга 120 миллиард доллар, шу жумладан 70 миллиард доллар хорижий инвестициялар жалб этиш, экспорт ҳажмини йилига 30 миллиард доллардан ошириш.

Киритилди: 17:34 26.01.2022. Ўқилди: 5121 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!