Бугун 5 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича вазифаларни белгилади

Шавкат Мирзиёев фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича вазифаларни белгилади

“Тиббиётдаги кенг кўламли ислоҳотларимиз, бирламчи бўғинда профилактиканинг кучайтирилиши касалликларни даволаш билан бирга унинг олдини олишга қаратилган препаратларни кўпайтиришни тақозо этмоқда”, — деди давлат раҳбари.

Шу боис мутасаддилар олдига жорий йилда соҳага камида 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш, сифатни ошириш ва хорижий етакчи фармацевтика компаниялари билан ҳамкорликда янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, 2030 йилга қадар ички истеъмолда маҳаллий дори воситалари улушини 70 фоизга етказиш, келгуси беш йил ичида экспорт ҳажмини 1 миллиард долларга олиб чиқиш мақсад қилингани таъкидланди.

Бу масалалар юзасидан 100 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи, 50 дан зиёд импортчи, қарийб 300 та улгуржи ва чакана савдо корхоналари ҳамда инвесторлар билан муҳокамалар ўтказилиб, билдирилган таклиф ва ташаббуслар асосида йирик қарор лойиҳаси тайёрланган.

Шу билан бирга, ҳокимларда ҳудудлардаги фармацевтика корхоналари билан ишлаш ва улар кўтарган муаммоларга ечим топиш бўйича самарали тизим мавжуд эмаслиги танқид қилинди.

Киритилди: Бугун 15:22. Ўқилди: 305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!