2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ҳомиладор ёки 3 ёшгача фарзанд тарбияси билан шуғулланаётган талабалар учун таълимни давом эттириш имкониятлари кенгайтирилади.
Жумладан:
➖ курсдан қолган ёки талабалар сафидан чиқарилганларга фанлар фарқини топшириш шарти билан ўқишни давом эттириш имкони берилади;
➖ фанларни ўзлаштириш учун қўшимча муддат ажратилади.
Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
➖ академик таътил пайтида масофавий таълим орқали ўқишни давом эттириш,
➖ масофавий таълим имкониятларини кенгайтириш
бўйича таклифлар киритади.