Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: "АҚШ билан парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларни янада ривожлантириш муҳим"

Шавкат Мирзиёев: "АҚШ билан парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларни янада ривожлантириш муҳим"

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрига ташриф доирасида 5 ноябрь куни ўзига ажратилган қароргоҳда АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзолари Билль Хайзенга, Кэрол Миллер ва Сидни Камлагер-Давни қабул қилди.

Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки мамлакат парламентларининг амалий ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Қонун чиқарувчи органлар ўртасидаги алоқалар жадал ривожланиб бораётгани, АҚШ Конгрессида Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича кокус самарали фаолият олиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ҳар йили Вакиллар палатасида кокус кўмагида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилаётган Ўзбекистон кунлари ўтказиб келинмоқда.

Конгресс олий даражада эришилган, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришга доир келишувларни амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиши муҳим экани таъкидланди.

Ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш, конгрессменлар вакиллик қилаётган Ғарбий Виржиния, Мичиган ва Калифорния штатлари билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида АҚШ Конгресси вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини уюштириш, шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари раҳбарлари бошчилигидаги ишбилармон доиралар делегацияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этишга келишиб олинди.

Киритилди: 07:00 06.11.2025. Ўқилди: 994 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!