Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев 2023 йил номини эълон қилди

Шавкат Мирзиёев 2023 йил номини эълон қилди

Айни дамда президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаат қилмоқда.

Президент 2023 йил номини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" деб эълон қилди.

«Ушбу соҳада бошлаган ислоҳотларимизни давом эттиришимиз, таълим даргоҳларига бориб, ўқитувчи ва мураббийлар билан кўпроқ мулоқот қилиб, сифатни ошириш бўйича улар қўйган масалаларни биргаликда ҳал қилишимиз керак.

Биз келгуси йил Давлат дастурига халқимиз кўтарган барча масалаларни аниқ ечимлари билан киритамиз.

Ушбу жараёнларда депутат ва сенаторлар, маҳалла вакиллари, зиёлилар, ёшлар, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилигимиздан фаол бўлишларини, янги-янги таклиф ва ташаббуслар билдиришларини сўрайман», — деди Шавкат Мирзиёев.

Киритилди: 11:25 20.12.2022. Ўқилди: 6343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!