Бугун 22 ноябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Шавкат Комилов “қора пиар”нинг жабридан азият чекяпти ёҳуд актёр нега Азиза Ёқубовани бўғганига изоҳ берди

Шавкат Комилов “қора пиар”нинг жабридан азият чекяпти ёҳуд актёр нега Азиза Ёқубовани бўғганига изоҳ берди

“Севимли” телеканали учун суратга олинаётган “Залолат” миллий сериалининг бош қаҳрамони Шавкат Комилов шов-шувга айланган саҳна кўринишининг давомини эълон қилди.  Шундан сўнг,  актёрлар сериалнинг “пиар”и учун атай шундай видео тарқатишгани  маълум бўлди. 

Бу видеодан  сўнг актёр унинг натижасидан қониқмади ва  алоҳида аудио хабар ҳам тарқатди. 

Оддий пиар ортидан боши ғалваларга қолган актёр қуйидагича жавоб берган: 

Шавкат Каримов, актёр:

— Одамлар тушуниб тушунмай, жуда ваҳимали хулоса чиқаришди. Аслида, бу сериал ва уни “пиар” қилиш учун кичик видеони Азиза инстаграмга жойлаган эди, ҳолос. Ишонсангиз, ўша видео тарқалгандан кейин оила аъзоларим, қариндош ва дўстларимдан, ҳатто жиддий ташкилотда ишлайдиган танишларим ҳам мени излаб қолишди. Уларнинг ҳар бирига вазиятни тушунтириб чарчадим. Кейин иложсиз, видеони охирини ҳам тарқатдик. Шу фурсатдан фойдаланиб, мухлисларимдан касбимизни ва бугунги шоу-бизнеснинг ёзилмаган қоидаларини тўғри тушунишларини сўраб қоламан. Аслида, ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган видеони деб мени ёмонга чиқариб қўйманглар, илтимос.

 

Киритилди: 07:15 09.11.2019. Ўқилди: 4693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!