Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар бермоқда.
Агентликнинг хабар беришича, Ҳонгконгда 2024 йил апрелидан бери энг юқори касалланиш ҳолатлари қайд этилган, шифохоналарга мурожаатлар сони ва оқова сувлардаги вирус даражаси ошган.
Сингапур Соғлиқни сақлаш вазирлиги 27 апрелдан 3 майгача бўлган даврда инфекция ҳолатлари аввалги ҳафтага нисбатан 28 фоизга, касалхонага ётқизилишлар эса 30 фоизга кўпайганини маълум қилди.
Расмийлар жамоат жойларида ниқоб тақишни яна тавсия қилмоқда.