Хабарингиз бор, Тошкентда дзюдо бўйича Гран-при мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг дастлабки кунги (20 сентябь) дастурида икки нафар вакилимиз Диёрбек Ўрозбоев (-60 кг) ҳамда Сардор Нуриллаев (-66 кг) бронза медалини қўлга киритган эди.
Эътиборлиси, ушбу мусобақада ҳамюртимиз Шарофиддин Болтабоев хитойлик рақибини ажойиб усул қўллаб икки сонияда таслим этди.