Бугун 11 август, 2020 йил, сешанба

O'ZB

Шармандаларча қўлга тушган маҳалла раиси: ким жазоланди, ким истеъфога чиқди?

Шармандаларча қўлга тушган маҳалла раиси: ким жазоланди, ким истеъфога чиқди?

Хабарингиз бор, Қизириқ тумани “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини биносидаги ҳолат акс этган видео материаллар ижтимоий тармоқларни “портлатди”. Маълум қилинганидек, мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими томонидан маъмурий иш қўзғатилиб, 2020 йилнинг 2 июль кунида ҳолат иштирокчиларига нисбатан суд иши тайинланган эди.

Суднинг якуний хулосаларига асосан, “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини раиси С.Ж.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва 501750 сўм миқдорда сақлаш билан боғлиқ харажатлар ундирилиши белгиланган.

“Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик бўйича ўринбосари К.Ч эса 2020 йил 30 июндан ўз аризасига асосан вазифасидан озод этилган.

“Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари 2020 йил 1 июлдан ўз аризасига асосан вазифасидан озод этилган ва Маъмурий ишлар бўйича Қизириқ тумани Судининг 2020 йил 02 июлдаги қарорига кўра унга нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва 100350 сўм миқдорда сақлаш билан боғлиқ харажатлар ундирилиши белгиланган.

“Истиқлол” маҳалла фуқаролари йиғини раиси 2020 йил 2 июль куни “Истиқлол” маҳалла фуқаролари йиғини раиси лавозимига Бердиев Жавли Абраевич сайлангани, келтириб ўтилмоқда маълумотда.

Маъмурий ишлари бўйича Қизириқ тумани Судининг 2020 йил 02 июлдаги қарорига кўра мазкур ҳолат бўйича фуқаро И.Б.га 6 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда 200700 сўм миқдорда сақлаш билан боғлиқ харажатлар ундирилиши, фуқаро Ж.Ога 6 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда 200700 сўм миқдорда сақлаш билан боғлиқ харажатлар ундирилиши, фуқаро Ҳ.Ғ.га 6 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда 200700 сўм миқдорда сақлаш билан боғлиқ харажатлар ундирилиши, фуқаро Б.Р.га 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда 401400 сўм миқдорда сақлаш билан боғлиқ харажатлар ундирилиши белгиланган.

Қизириқ тумани ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Норбоев Турсунпўлат Юсупович 2020 йил 01 июль кунидан соғлиги туфайли, самарали ишлаш имконияти йўқлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этишни сўраб мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 99-моддасига асосан 14 кунлик муддат тугагандан сўнг меҳнат шартномаси бекор қилиниши белгиланган.

Киритилди: 12:46 05.07.2020. Ўқилди: 29649 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!