Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Шарҳ: Ўзбекистонда аҳолининг қарз юки пасайдими?

Шарҳ: Ўзбекистонда аҳолининг қарз юки пасайдими?

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки “2025-йил I ярим йиллиги учун молиявий барқарорлик шарҳи”ни эълон қилди. Шархда молиявий шароитлар, молиявий ва номолиявий секторлар таҳлил қилинган, хатарлар баҳоланган, банк тизими бардошлилиги стресс-тестдан ўтказилган ҳамда макропруденциал сиёсат йўналиши келтирилган.

Глобал ноаниқликларга қарамасдан, Ўзбекистонда молиявий барқарорлик сақланди. Макромолиявий шароитлар енгиллашиб, банк тизими барқарор даражада қолди.

II. Глобал муҳит: молиявий шароитларнинг енгиллашиши ва ноаниқликлар
Жаҳон иқтисодиёти ўсиш суръатларини маълум даражада сақлаб қолмоқда, инфляция эса пасайишда давом этмоқда.
Глобал молиявий шароитлар енгиллашди. Асосий ташқи хавотирлар савдо сиёсати билан боғлиқ. Бунда, савдо тарифларининг тикланиши иқтисодий ўсишга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Асосий кўрсаткичлар ва тенденциялар:
● Халқаро бозорларда фоиз ставкалари пасаймоқда;
● Савдо сиёсати ноаниқликлари сақланиб қолмоқда;
● Ривожланаётган мамлакатларда миллий валюта мустаҳкамланмоқда;
● Жаҳон фонд бозорларида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

III. Миллий иқтисодиёт: кутилмалар барқарорлашмоқда
Мамлакатда молиявий шароитлар енгиллашмоқда. Ўзбекистон иқтисодиёти ички талабнинг ортиши ва соф экспорт манфий салдосининг қисқариши ҳисобига барқарор ўсишни намоён этмоқда.

Асосий кўрсаткичлар ва тенденциялар:
● ЯИМ ўсиши: 7,2%,
● Инфляция: 8,7%,
● Савдо баланси манфий салдосининг қисқариши: 20%,
● Миллий валюта курсининг йил бошига нисбатан мустаҳкамланиши: 2,1%.

IV. Банк тизими: барқарорлик ва бардошлилик
Банк тизимида стресс даражаси пасайди, ликвидлик ҳолати яхшиланган ва капитал мослиги минимал талаблардан юқори шаклланган.

Асосий кўрсаткичлар ва тенденциялар:
● Жами регулятив капиталнинг мослик коэффициенти: 17,4%,
● I даражали асосий капитал мослик коэффициенти: 14,6%,
● Муаммоли кредитларнинг жами кредитлар таркибидаги улуши: 3,8%,
● Ликвидликни қоплаш коэффициенти (LCR): 195%,
● Барқарор молиялаштириш коэффициенти (NSFR): 117%,
● Капитал рентабеллиги (ROE): 10,8%,
● Активлар рентабеллиги (ROA): 2%,
● Юқори ликвидли активларнинг жами активларга нисбати: 18%,
● Таваккалчиликка тортиладиган активлар зичлиги: 94%.

V. Хўжалик юритувчи шахслар: ижобий тенденциялар ва эҳтиёткорлик
Жисмоний шахсларга кредит ажратиш кўлами ошишига қарамасдан, тўлов интизоми сақланмоқда. Аҳоли даромадлари ошди ва қарз юки даражаси пасайди.

Асосий кўрсаткичлар ва тенденциялар:
● Аҳоли қарз юки пасайиши: 36% дан 33% га,
● Банк кредитлари мавжуд жисмоний шахслар сонининг ўсиши: йиллик 15%,
● Микрокарзлар бўйича муаммоли кредитлар улуши: 4,4%.

VI. Корпоратив сектор: ижобий ўзгаришлар
Корпоратив секторда хавотирлар бироз пасайди. Таҳлил қилинган йирик корхоналарнинг ликвидлик ва рентабеллик кўрсаткичлари, шунингдек левераж коэффициенти яхшиланди.

Асосий кўрсаткичлар ва тенденциялар:
● Корпоратив кредитлар қолдиғининг ЯИМга нисбати: 24%,
● Хорижий валютaдаги корпоратив кредитлар улуши: 63%,
● Корпоратив кредитлар қолдиғининг ўсиши: 14%.

VII. Кўчмас мулк бозори: уй-жой нархларидаги тузатишлар
Уй-жойларнинг фундаментал қиймати ва бозор нархи орасидаги тафовут қисқарди. Кўчмас мулк бозорида таклифнинг сезиларли ортиши ва спекулятив талабнинг камайиши нархлардаги тузатишларга таъсир қилувчи омиллардан бўлди.

Асосий кўрсаткичлар ва тенденциялар:
● Бозор ва ўртача фундаментал нархлар орасидаги тафовут: 17% дан 4% гача қисқарди,
● Бозор нархининг йиллик ўсиши: -4%,
● Ижара ҳақларининг ўсиши: 12%,
● Олди-сотди шартномалар сонининг ўсиши: 11%,
● Аҳолига ажратилган ипотека кредитлари ҳажмининг ўсиши: 18%.

VIII. Макро стресс-тест натижалари
Тўлов қобилияти макро стресс-тест натижаларига кўра, асосий сценарийда банк тизими бўйича капитал мослик коэффициентлари ўсиши, хатарли сценарийда эса минимал талаблардан пасайиши мумкин. Ликвидлик макро стресс-тести натижалари эса банк тизимида ликвидлик барқарорлигини намоён этди.

Асосий сценарийда:
● Жами регулятив капитал мослик коэффициенти: 19,3%,
● Левераж коэффициенти: 13,2%,
● Миллий валютадаги жами активларга нисбатан соф пул кирими: 20%,
● Хорижий валютадаги жами активларга нисбатан соф пул кирими: 21%.

Хатарли сценарийда:
● Жами регулятив капитал мослик коэффициенти: 8,4%,
● Левераж коэффициенти: 5,3%,
● Миллий валютадаги жами активларга нисбатан соф пул кирими: 9%,
● Хорижий валютадаги жами активларга нисбатан соф пул кирими: 14%.

IX. Макропруденциал сиёсат: капитал воситалари ва барқарорлик
Мамлакат банк тизими барқарорлигини таъминлашга қаратилган ликвидлик ва қарздорларга йўналтирилган макропруденциал сиёсат воситалари доимий такомиллаштириб борилмоқда.
Юзага келиши мумкин бўлган даврий тизимли хатарларнинг салбий таъсирини камайтириш ва банкларнинг тўлов қобилиятини яхшилашга хизмат қилувчи макропруденциал капитал воситалари аҳамияти ошиб бормоқда. Шу муносабат билан, банклар капитали мослигига қўйиладиган талаблар такомиллаштирилиб, капитал буферлари амалиётга жорий қилинмоқда.

X. Хулоса: молиявий барқарорлик ва мослашувчанлик мувозанати
Таҳлиллар шuni кўрсатадики, Ўзбекистон молия тизимида барқарорлик кузатилмоқда ва янги чақириқларга тез мослаша олмоқда.

Молиявий барқарорликнинг асосий устунлари:
● Самарали макропруденциал сиёсат;
● Бозор иштирокчиларининг масъулиятли хулқ-атвори;
● Очиқ коммуникациялар.

2025 йил иккинчи ярим йиллиги мамлакат молия тизими учун барқарор ўсиш, хатарларнинг назорат остида бўлиши ва аҳоли ҳамда инвесторлар ишончи мустаҳкамланиши билан бошланмоқда.

Киритилди: 17:05 17.11.2025. Ўқилди: 719 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!