Бугун 30 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Шанхай шаҳрида Ўзбекистон миллий павильони очилди

Шанхай шаҳрида Ўзбекистон миллий павильони очилди

Хитойнинг Шанхай шаҳрида Ўзбекистон миллий павильонининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда Шанхай шаҳар Пудун тумани савдо комиссияси, Пудун махсус иқтисодий зонаси, Пудун тумани Ташқи ишлар канцелярияси, Халқаро савдони ривожлантириш бўйича Хитой Кенгаш, Савдо-саноат палатаси раҳбарияти, "Shanghai Waigaoqiao Group" ва бошқа йирик компаниялар вакиллари иштирок этди.

Йиғилганлар учун Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий, инвестицион имкониятлари ва юртимизда амалга ошириш учун таклиф этилаётган лойиҳалар тўғрисида тақдимот ўтказилди.

"Shanghai Waigaoqiao Group" компанияси вакили Чэнь Бинь ўз нутқида Шанхай шаҳрида ташкил этилган "Silk Road E-commerce" платформаси орқали 30 дан ортиқ мамлакатлар билан ишбилармонлик алоқаларини ўрнатганини айтиб ўтди. У Ўзбекистон-Хитой муносабатлари юксак даражага кўтарилганини, республикамиз инвестициялар учун дунёдаги энг жозибадор йўналишлардан бирига айланганини қайд этди.

"Ўзбекистоннинг Шанхайда очилган миллий павильони мамлакатларимиз ўртасидаги жонли мулоқот майдони сифатида ташкил этилди. У Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик кўприги бўлиб, икки томонлама муносабатларнинг улкан салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилишига чин дилдан ишонаман", деди Чэнь Бинь.

Ўзбекистонда муваффақиятли фаолият олиб бораётган хитойлик тадбиркорлар юртимизда хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар ва шарт-шароитлар, давлат томонидан тақдим этилаётган божхона, солиқ ва транспорт-логистика имтиёзлари ҳақида сўзлаб бердилар.

Тадбирнинг маданий дастурида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти оид видеолавҳалар намойиш қилинди ва ватандошларимиз иштирокида ўзбек миллий рақслари ижро этилди.

Бундан ташқари, "Ипак йўлининг чой анъаналари – Ўзбекистон-Хитой бир пиёлада" маданий дастури тақдим этилди. Унда Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, тарихи, миллий анъаналари ва туризми тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Киритилди: 09:26 27.04.2025. Ўқилди: 827 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!