Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Шакиранинг Пике ҳақидаги қўшиғи Гиннеснинг рекордлари китобида 14 та рекордни янгилади

Шакиранинг Пике ҳақидаги қўшиғи Гиннеснинг рекордлари китобида 14 та рекордни янгилади

Колумбиялик таниқли қўшиқчи Шакира футболчи Жерар Пике билан ажрашгач, собиқ эри ҳақида қўшиқ куйлаганди. Ушбу қўшиқ Гиннеснинг рекордлари китобида 14 та рекордни янгилади.

Шакиранинг "Music Sessions Vol. 53" қўшиғи янгилаган рекордлар:

1. "Spotify"даги 24 соат ичида энг кўп тингланган Лотин Америка қўшиғи: 14 393 324 марта.

2. YouTube'да 24 соат ичида энг кўп кўрилган Лотин Америка қўшиғи: 63 000 000 марта.

3. YouTube'да энг тез 100 миллион марта кўрилган энг кўп кўрилган Лотин Америка қўшиғи: икки кун ва 22 соат.

4. "Spotify"даги бир ҳафтада энг кўп тингланган Лотин Америка қўшиғи: 80 646 962 марта.

5. "Top 10 Billboard Hot 100"да испан тилида дебют қилган илк қўшиқчи.

6. "Billboard Latin Airplay"да энг кўп биринчи ўринни эгаллаган аёл хонанди.

7. "Billboard Latin Airplay" биринчи поғонани эгаллаган илк аёл хонанда.

8. "Billboard Hot Latin Songs"да энг узоқ вақт давомида биринчи ўринни эгаллаб турган аёл хонанда.

9. "Billboard Hot Latin Songs"да аёл хонандалар орасида қўшиқлари топ-10га энг кўп кирган қўшиқчи.

10. "Billboard Latin Airplay"да аёл хонандалар орасида энг кўп хитга эришган қўшиқчи.

11. "Billboard Latin Pop Airplay"да аёл хонандалар орасида 1-ўринда энг кўп турган қўшиқчи.

12. "Billboard Latin Pop Airplay"да аёл хонандалар орасида энг кўп хитга эришган қўшиқчи.

13. "Billboard"да Лотин Америкаси қўшиқлари орасида рақамли қўшиқлар савдосида 1-ўринда энг 1-ўринда турган хонанда.

14. "Billboard"да энг кўп тингланган испан тилидаги қўшиқ.

Киритилди: 10:24 13.03.2023. Ўқилди: 2973 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!