Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Шакира касалхонага ётқизилди

Шакира касалхонага ётқизилди

Хонанда касалхонада, у ошқозонидаги муаммо туфайли “тез ёрдам” чақиришга мажбур бўлган, деб хабар беради NBC News.

Шакира соғлиғи ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади. Шифокорларнинг сўзларига кўра, унинг “аҳволи унчалик яхши эмас”.

“Бугун саҳнага чиқа олмаганимдан жуда афсусдаман. Мен Перудаги мухлисларим билан учрашишни интиқлик билан кутгандим. Умид қиламанки, эртага соғлигим тикланади ва концерт бера оламан”, – деб ёзган Шакира.

Унинг жамоаси мухлислар учун янги концерт санасини ўзгартириш устида ишламоқда.

Шакира ҳафта охирида Колумбияга «Las Mujeres Ya No Lloran» (Аёллар энди йиғламасин) жаҳон турнеси доирасида жўнаб кетишдан олдин якшанба ва душанбага ўтар кечаси Лимадаги Миллий стадионда чиқиш қилиши керак эди.

Шакирага концертга қачон рухсат берилиши ҳозирча номаълум.

Киритилди: 22:21 18.02.2025. Ўқилди: 8229 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!