Шаҳзода Гарри фарзандлари ва рафиқасини Буюк Британияга олиб келолмаётганидан афсусда эканини билдирди.
Бу ҳақда у BBC'га берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Улар жуда кўп нарсани қўлдан бой беришмоқда. Мен ўз ватанимни севаман ва баъзи одамларнинг хатти-ҳаракатларига қарамай, доим севганман. Болаларга ватанимни кўрсата олмаслигим жуда ачинарли," - дея таъкидлади шаҳзода Гарри.
Унинг қўшимча қилишича, у Буюк Британияга қайтиб, оиласи билан ярашмоқчи, бироқ бундай имкониятни кўрмаяпти, чунки қариндошлари уни кечира олмайди.