Бугун 25 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Шаҳрам Ғиёсов: "Жоним она қизим, дийдорингизга тўя олмадик" (ВИДЕО)

Шаҳрам Ғиёсов: "Жоним она қизим, дийдорингизга тўя олмадик" (ВИДЕО)

Таниқли боксчи Шаҳрам Ғиёсов инстаграмдаги саҳифасида қизи билан тушган видеосини жойлаб, 10 кун олдин вафот этган қизи билан хайрлашди.

"Биз Аллоҳникимиз ва унга қайтамиз. Алҳамдилуллоҳ ҳаммаси учун. Ҳаммамизнинг жойимиз аниқ, лекин кимдир кеч, кимдир вақтлироқ кетади. Жоним она қизим, фариштага ўхшаб келдингиз ва бизларни Аллоҳга яқин қилиб, тўғри йўлга бошлаб кетдингиз. Жойингиз аниқ, энди биз тўғри ҳаёт кечириб, ёнингизга бориш насиб қилсин. Дийдорингизга тўя олмадик, кам ҳаёт кечирган бўлсангиз-да, қалбимизда абадий қолдингиз", деб ёзган боксчи.

Шаҳрам Ғиёсов шунингдек ҳамдардлик билдирган ҳамюртларимизга миннатдорлик билдирган. Биз ҳам Шаҳрам Ғиёсов ва унинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор қиламиз.

Киритилди: 15:13 23.03.2025. Ўқилди: 3432 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!