Бугун 22 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Шаҳид Ражай портидаги портлаш оқибатида етказилган зарар баҳоланди

Шаҳид Ражай портидаги портлаш оқибатида етказилган зарар баҳоланди

26 апрел куни Эроннинг Шаҳид Ражай портида юз берган портлаш оқибатида етказилган зарар 3-5 миллиард долларга баҳоланган.

Репорт”нинг Эрон ОАВларига таяниб хабар беришича, бу ҳақда Эрон телекоммуникациялар ва ахборот технологиялари вазири ўринбосари Муҳаммад-Муҳсин Садр маълум қилган.

Унинг қайд этишича, кўрилган зарар кўламига қарамай, мамлакат ҳодиса оқибатларини замонавий технологиялар ёрдамида бартараф этишни режалаштирмоқда.

Шаҳид Ражай портидаги кимёвий моддалар омборида портлаш содир бўлди. Портлаш катта ёнғинга сабаб бўлди, 70 га яқин одам ҳалок бўлди, яна 1200 киши жароҳатланди.

Эрон ҳукумати портлашларда гумон қилинган икки кишини ҳибсга олди.

Киритилди: 21:08 05.05.2025. Ўқилди: 1032 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!