Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Шаҳбоз Шариф: "Покистон армиясининг ҳарбий қудрати ва жасорати Ҳиндистонни тиз чўктирди"

Шаҳбоз Шариф: "Покистон армиясининг ҳарбий қудрати ва жасорати Ҳиндистонни тиз чўктирди"

Покистон армиясининг ҳарбий қудрати, жасорати ва ишончи душманни тиз чўктирди.

Бу ҳақда Покистон бош вазири Муҳаммад Шаҳбоз Шариф мамлакат мустақиллигининг 78 йиллиги муносабати билан ўз нутқида айтиб ўтди.

"Биз халқ сифатида ўтган йиллар давомида кўплаб мураккаб синовларга дуч келдик, лекин барча соҳаларда салмоқли муваффақият ва ютуқларга эриша олдик”, деди Бош вазир.

Ҳиндистон билан кескинлашув чоғида эришилган ғалаба миллий маънавият юксалиши натижаси эканини таъкидлади.

"Армиямизнинг ҳарбий қудрати, мардлиги ва ишончи душманни тиз чўктирди. Озодлигимиз йўлида жон фидо қилган шаҳидларимизни ҳурмат билан ёдга оламиз, руҳлари шод бўлишини тилаймиз", – дейди Шаҳбоз Шариф.

Унинг сўзларига кўра, Покистон минтақавий ва глобал муаммоларни мулоқот ва дипломатия йўли билан ҳал этиш тарафдори, бунга қарши Ҳиндистон ҳам барча келишмовчиликларни, жумладан Жамму ва Кашмир масаласини ҳал этишда бир хил ирода кўрсатиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Покистон 14 август куни Мустақиллик кунини нишонлайди.

Киритилди: 11:10 14.08.2025. Ўқилди: 1117 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!